Бухорода арзон уй-жой беришда 7,5 мингта ноқонуний ҳолат аниқланди
Бухорода аҳолининг эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалаларига арзон уй-жойлар ажратиш билан боғлиқ жами 7 517 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Бугун, 7 октябрь куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 62-сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишини вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борган.
Сессияда, хусусан:
- кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш;
- ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги;
- оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга;
- ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомлар талабларига риоя этилмагани айтилган.
Шунингдек, жойларда ўтказилган 770 та ўрганиш ва мониторингда жами 119 минг 936 та қонунбузилиш ҳолатлари ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мансабдор шахслар ва идораларга жами 1 минг 486 та тақдимнома, 280 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ҳамда 4 минг 743 та огоҳнома киритилган.
Бунинг натижасида 414 та масъул мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган, ноқонуний қабул қилинган 201 та ҳужжат бекор қилинган. Фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб судларга 1 минг 236 та, яъни 5 миллиард 686 миллион 175 минг 422 сўм қийматда даъво аризалари киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter