Бухорода 21 ёшли шахс маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди
Бухоро вилояти Когон туманида 21 ёшли шахс маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди.
Туман ИИБ берган маълумотга кўра, 2023 йил 29 май куни соат 22:30 ларда Сорғун маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Л. исмли шахс туманнинг Б.Нақшбанд маҳалласи Кулолон қишлоғида жойлашган сунъий гиламли кичик футбол майдончасида ўзаро жанжал ортидан бир кишининг ўлимига сабаб бўлган.
У футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб тепиб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра оғир тан жароҳати етказган.
Жабрланган фуқаро олинган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter