Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 28 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетган

Бухорода 28 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетган

Ижтимоий тармоқларда яшил рангли пакетга ўралган ва девор тагида ётган чақалоқ ҳамда ИИО ходимлари акс этган сурат тарқалди.

Бухоро вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа Қоракўл тумани ҳудудида содир бўлган.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 8 август куни соат 01:30 ларда Қоракўл тумани марказида тунги хизматга жалб этилган пост патрул хизмати ходими Шаҳзод Саидов ҳамда профилактика инспектори Ҳабиб Абдураҳмоновлар ўзларига бириктириб берилган йўналиш ҳудудида хизмат олиб бораётганларида туман Марказий касалхонасининг Гемодиализ бўлими рўпарасидаги Травм пункт биносининг орқа томонидан ўтаётганларида чақалоқ йиғисини эшитиб, шу атрофни синчковлик билан кўздан кечирганларида, девор ёнида яшил рангли пакет ичида ўғил бола жинсига мансуб, тахминан 3-5 кунлик соғлом ҳолатдаги чақалоқ борлиги аниқланган. 

Шу пайтнинг ўзида чақалоқ ички ишлар органлари ходимлари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимига ётқизилиб, зарурий биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва соҳа мутахассислари назоратига олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу чақалоқ 2023 йилнинг 4 август куни яшаш хонадонида ҳеч қандай тиббиёт ходимларисиз соат тахминан 08:00 лар атрофида дунёга келтирилган ва 7 август куни соат 21:00 атрофида онаси – 1995 йилда туғилган, Қоракўл тумани «Мироб» маҳалласида яшовчи Б.З. исмли аёл томонидан ташлаб кетилгани аниқланган. 

Ҳозирги пайтда ҳолат ҳамда уни келтириб чиқарган сабаб ва омилларни аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг