Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 17 ёшли ўсмир фотосуратларни тарқатиш билан қўрқитиб, товламачилик қилди

Бухорода 17 ёшли ўсмир фотосуратларни тарқатиш билан қўрқитиб, товламачилик қилди

Бухоро шаҳрида яшовчи вояга етмаган 17 ёшли Т.Р. 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли Г.Ю. билан ўзаро гаплашиб юрган. У Б.П.нинг фотосуратларини уяли алоқа воситаларига юклаб олиб, ушбу фотосуратни интернет тармоқларида тарқатиб, ошкор қилиш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилган ва фотосуратларни ошкор қилмаслик эвазига 2.850 АҚШ доллари ҳамда турли хилдаги тилла-тақинчоқларни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, Г.Ю.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 18 март куни Бухоро шаҳри 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган Т.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, Т.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. (Матнда кўрсатилган исмлар ўзгартирилган).

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг