Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.
М.Ҳамроев 1983 йил 9 мартда Бухоро шаҳрида туғилган. 2004 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (сиртқи), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси(кундузги)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - менежмент, молия.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими ҳисобхонаси 2-тоифали ҳисобчи-тафтишчиси сифатида бошлаган. Бир муддат Когон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (2017-2018) лавозимида ишлаган.
2018 йилдан шу вақтгача Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter