Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бувайдада навбатдаги оммавий тадбир ўтказилди

Бувайдада навбатдаги оммавий тадбир ўтказилди

Бувайда туманидаги «Мегапарк» истироҳат боғида ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида оммавий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлуда Ибрагимова ҳамда Баҳромжон Раҳмоналиев қатнашдилар. Улар тадбирда сўзга чиқишиб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан барчани табриклади.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган нуронийлар ҳам сўз олишиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида сезаётганини таъкидладилар.

Тумандаги спортчи ёшларнинг спорт чиқишлари ва қўшиқлар даврага янада файз улашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг