Бугундан ижодий (касбий) имтиҳонлар ҳам бошланди

Бугун, 2 сентябрь куни алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Андижон давлат университетида мавжуд 10 та алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишга 8 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Бугун 6 та таълим йўналишига имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган.
Абитуриентларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш учун барча чоралар кўрилган. Университет ҳудудига кириш дезинфекция тунеллари ўрнатилган. Ҳар бир абитуриент тунелдан ўтгач, иссиғи ўлчаниб, антисептик воситалар билан қўллари тозалаб, ўтказилмоқда. Имтиҳон ўтказиладиган хона ва ҳудудларда масъуллар масофани сақлашни назорат қилмоқдалар. Ҳозирга қадар вирус аломатлари бор абитуриентлар кузатилмади.
Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи мутахассислар юртимизнинг бошқа ОТМларидан жалб этилган. Мусиқа таълими, Чолғу ижрочилиги, Анъанавий хонандалик йўналишларида Ўзбекистон Консерваторияси, ТСМГ ва Рангтасвир Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти мутахассислари, Жисмоний маданият, Футбол ва Бокс йўналишларида эса таниқли мураббийлар, жаҳон ва Осиё чемпионлари имтиҳон олмоқдалар.
Яна бир шаффофликни таъминловчи муҳим қадам, университетдаги имтиҳонлар жараёнларини реал вақт режимида ОНЛАЙН кузатиш имконини берувчи махсус платформаси ишга туширилиши бўлди. Имтиҳон ўтказиладиган 6 та ҳудудда 20 та веб-камера ўрнатилиб, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари бемалол уйдан туриб имтиҳонларни кузатиб боришлари учун шароит яратилди.
Тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентни, айниқса спорт йўналишлари бўйича имтиҳон топшираётганларни соғлигини алоҳида назорат қилмоқдалар олмоқдалар. Улар учун гигиена талабларига риоя қилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар ташкил қилинган. Хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter