Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ёмғир ёғади

Бугун ёмғир ёғади

Фото: Xabar.uz

11 июнда республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

11-14 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларда ва куннинг иккинчи ярмида республиканинг қолган ҳудудуларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 32-37 даражагача бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг