Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади
«14 январь – Ватан ҳимоячилар куни» байрамига бағишлаб бугун, 5 январь куни Қуролли кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, марафон давомида 5 январь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Мустақиллик кўчаси, Кичик ҳалқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Махтумқули кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент чорраҳалари орқали Мустақиллик кўчаларида автомобиль ҳаракати бир муддатга чекланади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter