Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармойиши билан ҳарбий тревога кўтарилди

Президент фармойиши билан ҳарбий тревога кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, 26 ноябрь куни эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси кўтарилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, мазкур тадбирда қўшинларнинг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади.

Машғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошқарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлик масалалар кўриб чиқилади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва моддий-техника воситалари билан таъминланганлик даражаси бу каби кенг кўламли текширувдан ўтказилмаган.

Комплекс текширувларнинг асосий вазифаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлигини ҳамда белгиланган муддат ичида юклатилган вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолаш, ўтказилаётган ҳарбий ўқувларда командирлар таркибининг жанговар топшириқларни бажариш, ҳужжатлар билан тўлиқ ва ўз вақтида ишлаш кўникмасини синовдан ўтказишдан иборат.

Бу ҳақда ўқувчиларимизни батафсил хабардор қилиб борамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг