Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар бермоқда.
Давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter