Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари юзма-юз музокара ўтказади

Бугун Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари юзма-юз музокара ўтказади

Фото: «Lragir»

Бугун, 29 март куни Австрия пойтахти Венада Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никола Пашинян расман учрашади. Томонлар Тоғли Қорабоғ низосини мувофиқлаштириш юзасидан музокара ўтказади.

Арманистон бош вазирининг сайтида маълум қилинишича, Австрияга кетишдан аввал Пашинян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Бако Саакян билан телефонда суҳбатлашган.

Бунгача ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ҳам учрашганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь ойида Давос (Швейцария)да ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида ҳам Илҳом Алиев ва Никола Пашинян учрашган эди.

Маълумот учун: Тоғли Қорабоғдаги низо 1988 йилнинг февраль ойида Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг юзага келганди. Низо қонли қуролли тўқнашувга сабаб бўлган. Низони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида 1992 йилдан бери ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга даъво қилмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг