Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи кўп ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин

Бугун кундузи кўп ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича нам ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда, жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 11-16° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда куннинг биринчи яримида бироз ёмғир ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи яримида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг