Бугун ҳам кучли жазирама давом этадими?

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38-43° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45° гача сақланиб туради.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати 39-41° га етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter