Бугун айрим ҳудудларда сел юзага келиши мумкин
![Бугун айрим ҳудудларда сел юзага келиши мумкин](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3938771563.jpg)
Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37° гача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter