Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бронза даврига оид олтин билагузук топиб олинди — Буюк Британия

Бронза даврига оид олтин билагузук топиб олинди — Буюк Британия

Фото: Billy Vaughan/BNPS

Буюк Британияда 54 ёшли фуқаро даланинг ўртасида бронза даврига оид олтиндан ясалган билагузук топиб олди. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

Уайтхевенлик (Уэльс) тиббиёт ходими Билли Воган ишдан бўш вақтларида севимли ҳоббиси — металл қидиргич билан далада ҳар хил нарсалар излашни яхши кўради. Шу пайтгача тайинли нарса топмаганди. Бу сафар эса росмана омади чопди.

Воган бронза даврида ясалган тилла билагузук топиб олди. Аввалига ўзи ҳам ишонмади, шунчаки бу альпинистларнинг илгаги деб ҳам ўйлади. Йўқ, соф олтин экан.

Дастлабки хомчўтларга кўра, тўрт минг йиллик тарихга эга бу тақинчоқнинг нархи 11 минг фунт стерлинг (13,5 минг доллар атрофида)дан бошланади. Бироқ, қонунга мувофиқ, хазинани топган одам аввал уни сотиб олишни сўраб музейга мурожаат қилиши ёки ўрганишлари учун олимларга топшириши керак.

Агарда музей учун топилма «қимматлик» қилса ва сотиб олмаса, билагузукни нима қилиш ҳақида Билли Воган бир қарорга келгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг