Бронза! Бекзод Абдураҳмонов қозоғистонлик курашчини йиқитди
Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Курашчимиз шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.
Бу босқичда вакилмизга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.
Қайд этиш жоиз, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасида Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter