Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Риши Сунак ёмон натижа қайд этди

Риши Сунак ёмон натижа қайд этди

Буюк Британия фуқароларининг 59 фоизи бош вазир Риши Сунакни қўллаб-қувватламайди. Британиянинг YouGov тадқиқот компанияси ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Шу билан бирга, респондентларнинг 31 фоизи бош вазир фаолиятига ижобий муносабатда эканини айтган.

Сўров натижаларига кўра, аҳолининг 35 фоизи мухолифат етакчиси ва Лейбористлар партияси раҳбари Сайрус Стаммерга ижобий, 51 фоизи салбий муносабатда.

Сўровнома 2023 йилнинг 14 майидан 15 майига қадар ўтказилди, унда 2012 киши иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Риши Сунак 2022 йил 25 октябрда Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг