Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик спортчи 155 кун денгизда сузиб рекорд ўрнатди

Британиялик спортчи 155 кун денгизда сузиб рекорд ўрнатди

Фото: «angliaplus.com»

Британиялик спортчи Росс Эжли Буюк Британия бўйлаб сузиб ўтиб Гиннес рекордлар китобига кирди.

У сувдаги саёҳатини 1 июн куни Кент графлигининг Маргит шаҳридан бошлаб, 155 кун давомида сузган. Бу вақт давомида у бир марта ҳам қуруқликка чиқмай 1780 мил (2864 км атрофида) масофани босиб ўтди. У бир кунда 12 соатлаб сузишига тўғри келган.

Спортчи сувда кечирган қийинчиликлари ҳақида интервью берар экан медузадан куйиб қолгани, шўр сувдан тили таъм сезмай қолмай қолгани, гидрокостюм ноқулайлиги ва оёғи ишламай қолишидан қўрққанини гапириб берди. Шу билан бирга у қуёш чиқиши ва ботишидаги гўзалликнинг бир неча марта гувоҳи бўлганини ҳам айтган.

Маълум қилинишича, Эжли саёҳатининг 74-куни 14 август куни рекордлар китобига киритилган. Халқаро сузиш ассоциациясига кўра, бу денгиздаги энг узоқ сузиш бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг