Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик қўшиқдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди

Британиялик қўшиқдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди

Иллюстратив фото

Буюк Британияда 55 ёшли эркак «миясида қамалиб қолган қўшиқ»дан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Daily Star» хабар берди.

Жанубий уэльслик Энтони Уэйн Уолтерс узоқ вақт руҳий зўриқиш азобини чекиб келган, невроз, уйқусизлик унга тин бермаган.

Ҳаммасига сабаб — тасодифан қулоғига чалиниб қолган қўшиқ. Миясига жойлашиб олган тарона кунлар ўтса ҳамки тинмай, Уолтерснинг уйқусини бузаверган. Охир-оқибат Уолтерс лаънати қўшиқдан фақат ўлиб қутулиш мумкин деган қарорга келган. Ўлимолди хатида депрессия, уйқусизликдан қандай қийналгани, қўшиқ уни «ўлдирганини» ёзиб қолдирган.

Уолтерс ўз жонига қасд қилганини полиция текширувлари ҳам тасдиқлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг