Британияда хунрезлик содир этилди
Буюк Британиянинг Девон ва Корнуолл графликлари полицияси Плимут шаҳридаги воқеа ҳақида хабар берди. Пивохона яқинида тўрт киши пичоқдан жароҳатланишди, гумондор шахс қўлга олинди.
«Полиция бўлинмалари етиб келишганда тўрт нафар киши жиддий жароҳатланганини, лекин жароҳат ҳаёт учун хавф солмаётганини аниқлашди. Уларнинг ҳаммаси муолажа олиш учун «Derriford» шифохонасига етказилган», — дейилади «Twitter»га жойланган полиция баёнотида.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маълум қилишича, гумондор шахс воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Бироқ сал кейинроқ Эксетер шаҳар атрофида қотилликка уринишда гумон қилиниб ҳибсга олинган. У 50 ёшдан ошган эркак киши экан. У ҳам дастлаб шифохонага олиб борилган.
Полиция тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter