Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди — Жонсон

Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди — Жонсон

Фото: EPA/UPG

Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «The Independent» хабар берди.

«Биз иккинчи тўлқинга рўбарў келмоқдамиз... Бундан қутулиш иложсиз деб қўрқаман — у билан тўқнашамиз», — деди Жонсон.

Борис Жонсон COVID-19нинг янги тўлқини Франция, Испанияда, бутун Европада кузатилаётганини қўшимча қилди.

«Кенг кўламли чекловларни жорий этишни умуман истамайман, мактаблар очиқ қолиши тарафдоримиз, умуман, ўқув муассасалари фаолияти тикланишининг ўзи фантастика. Ишлаб чиқариш имкон қадар ёпилмаслиги, бизнес ривожланишдан тўхтамаслигини истаймиз», — деди бош вазир.

Жонсоннинг таъкидлашича, миллий карантиннинг жорий этилиши коронавирусга қарши энг сўнгги чора бўлади, касалланишлар сони кескин ўсаётганига қарамай, ҳозирча қаттиқ карантин ҳақида гап бўлиши мумкин эмас — Британияда вазият тўлиқ ҳукумат назорати остида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг