Британия украиналик учувчиларни F-16 самолётларини бошқаришга ўргатади
Буюк Британияда Украина Қуролли Кучлари учувчиларини F-16 қирувчи самолётларини бошқариш бўйича ўқитишнинг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Британия ҳукумати вакилига таяниб, Foreign Policy нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, 20 га яқин учувчи дастлабки тайёргарликни ўзлаштиради. Украина Қуролли кучлари жангчилари дастлабки тайёргарликни қуруқликда ўтайди. Шундан сўнг улар жанговар самолётларда чуқурроқ ўқитишга тайёр бўлади.
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Лондон ёзда Украина Қуролли кучлари учун учувчилар тайёрлашни бошлашини маълум қилганди. 2022 йилда Британия 15 минг украиналик аскарни тайёрлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter