Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалинди

Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалинди

Фото: EPA

Букингем саройи хабар беришича, Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалинди. Шунингдек, Виндзор қасридаги бир неча кишида ковид аниқланган.

95 ёшли қиролича топширган ковид-тест мусбат чиқди. Унда шамоллашнинг енгил аломатлари кузатиляпти, дейилади хабарда.

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери Елизавета асосан Лондон яқинидаги Виндзор қасрида яшаётган эди. У коронавирусга қарши вакцина билан уч марта эмланган.

10 февраль куни қироличанинг ўғли, тахт вориси Уэлс шаҳзодаси Чарлз коронавирусни иккинчи марта юқтиргани маълум бўлганди. Шундан сал аввал у онаси билан учрашганди.

6 февраль куни Елизавета II тахтда ўтирганига 70 йил тўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг