Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия бош вазири: парламент тарқатиб юборилади ва янги сайлов ўтказилади

Британия бош вазири: парламент тарқатиб юборилади ва янги сайлов ўтказилади

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 4 июль куни мамлакатда парламент тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин сайловлар тайинланишини эълон қилди. Бу ҳақда сиёсатчи халққа видеомурожаатида айтиб ўтди. 

Бош вазир фуқароларга уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун доимо ҳаракат қилишига ваъда берди ва келгуси беш йил ичида мамлакат Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг катта хавфсизлик муаммоларига дуч келиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади.

Сунак 2022 йил 25 октабрда Бош вазир лавозимини эгаллаганди. Бу вақт ичида у мамлакатнинг ҳарбий харажатларини сезиларли даражада оширди, бу унинг сиёсатини танқид қилиш учун сабаб бўлди.

Илгари The Guardian Сунакнинг 4 июл куни Британияда умумий сайловлар ўтказиш нияти ҳақида ёзган эди.

Бироз аввал Риши Сунак Буюк Британияликлардан кечирим сўрагани маълум бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг