Бош вазир Риши Сунак британияликлардан кечирим сўради
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 1970 ва 1980-йилларда британияликларга нотўғри қон қуйилгани учун кечирим сўради.
Ўтказилган суриштирувларга кўра, кўрсатилган даврда британиялик минглаб беморларга нотўғри қон қуйилиши оқибатида ОИВ (ВИЧ) ва гепатит С касалликлари юқтирилган.
Аниқ рақамларда: 30 мингдан ортиқ британияликка касалликлар юқтирилган, тахминан уч минг киши нотўғри қон қуйилиши оқибатида вафот этган.
Сабаби — гемофилия (қон ивувчанлиги бузилиши)ни даволашда касалланган, хусусан, Америка қамоқхоналаридаги наркотиклар қабул қилган донорлардан олинган қон қуйилиши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter