Британия 30 ёшга тўлмаганларга AstraZeneca билан эмланмасликни тавсия этади
Британиялик регулятор 30 ёшгача бўлган одамларга имкон қадар AstraZeneca билан эмланмасликни тавсия этди. Чунки тромблар ҳосил бўлиши мумкин.
«Вакцинация бўйича бирлашган қўмита ўткир COVID-19 хавфини оширадиган сурункали касаллиги бўлмаган 30 ёшга тўлмаган одамларга COVID-19 га қарши бошқа вакцинадан фойдаланишни тавсия қилади», — дейилади қўмита баёнотида.
«AstraZeneca препарати билан эмлашнинг афзаллиги хавф-хатарлардан юқорилигича қолмоқда. Нохуш таъсирларнинг эҳтимоли жуда камлигича қолмоқда», — деди ўз навбатида матбуот анжуманида Британиянинг Дори воситалари агентлиги раҳбари доктор Жун Рен.
Аввалроқ Европа дори воситалари агентлиги вакили Марко Кавалери AstraZeneca вакцинасини қабул қилиш билан тромбоз ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter