«БРИКС» якунлари маълум қилинди
«БРИКС»нинг 10-саммити якунлари: шаффоф, кўптомонлама бизнес тизимининг қўллаб-қувватланиши ҳамда дунёнинг турли бурчакларида давом этаётган урушларга барҳам бериш. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида ўтказилган «БРИКС» (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР)нинг 10-саммити якунларига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар: шаффоф, кўптомонлама бизнес тизимининг қўллаб-қувватланиши ҳамда дунёнинг турли бурчакларида давом этаётган урушларга барҳам беришга келишиб олишди.
«БРИКС энергетика вазирлари «БРИКС» энергетика тадқиқотлари ҳамкорлиги тузилмаси»ни ташкил қилишга келишиб олишди.
«БРИКС»га аъзо давлатлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари ҳамда дунёнинг турли ҳудудларида кузатилаётган урушларга барҳам бериш, Фаластин ва Исроил ўртасидаги низолар, Сурия ва Ямандаги бошбошдоқликларга чек қўйиш бўйича бир қарорга келишди.
Ташкилотга аъзо давлатлар БМТнинг Яқин Шарқ ва фаластинлик муҳожирларга кўмаклашиш агентлиги (UNRWA)нинг 5,3 миллион фаластинлик муҳожирларга таълим, тиббиёт бўйича берган кўмагидан мамнунлигини билдирди.
Саммит бугун, яъни 28 июль куни «BRICS Afriсa Outreach session» (БРИКС Африка ахборот-тарғибот сессияси) ва «BRICS Plus» доирасидаги тадбирдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter