Бразилия президенти шифохонага ётқизилди
Бразилия президенти Жаир Болсонару (66 ёшда) шифохонага ётқизилди, бу ҳақда «France24» хабар берди.
Вазиятга яқин манбага кўра, ичакдаги муаммо сабабли шошилинч тез ёрдам кўрсатилган. Болсонару худди шу муаммо билан ярим йил аввал ҳам шифохонага тушган ва қисқа муддатда соғайиб кетганди.
Президент Болсонару Бразилия жанубида таътилини ўтказаётганди.
Жаир Болсонарунинг соғлиғида муаммолар унга 2018 йилда уюштирилган суиқасддан сўнг бошланган: ўшанда ҳужум уюштирган шахс унинг қорнига пичоқ урган. Оқибатда ичакни қон билан билан таъминловчи артерияга шикаст етган. Шундан бери президент бир нечта операцияларни бошдан ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter