Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди

Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди

Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди.

2024 йилнинг 21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлнининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги Damas автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланиши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келади.

Оқибатда йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган, дейилади Сурхондарё ЙПХ хабарида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг