Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бойнинг ўгай ўғли бехосдан отасини ўлдириб қўйганини тан олди

Бойнинг ўгай ўғли бехосдан отасини ўлдириб қўйганини тан олди

Фото: «Daily mail»

Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири, Лондондаги Sheraton Grand ва Athenaeum меҳмонхоналарининг хўжайини Ричард Саттоннинг асраб олган ўғли Томас Шрайбер бехосдан ўз отасини ўлдириб қўйганлигини тан олди, деб ёзади Daily mail газетаси суд мажлисига таяниб.

Саттон шу йилнинг апрель ойида шаҳар ташқарисидаги ҳовлисида ўлдириб кетилган. Номаълум шахс тадбиркорнинг Дорсет графлигида жойлашган уйига бостириб кириб, пичоқ билан Саттон ва унинг рафиқасига ташланган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган, аёл эса пичоқдан олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Полиция ҳужумда гумон қилинаётган 34 ёшли Томас Шрайберни ҳибсга олган. Кейинчалик Саттонни ўлдирганликда, шунингдек, унинг қонуний рафиқасини ўлдиришга уринишда айбдорлиги расман эълон қилинди.

«Миллионер Ричард Саттоннинг асраб олинган ўғли Томас Шрайбер судда қасддан одам ўлдириш айбловини рад этди, лекин эҳтиётсизлиги ўлимга сабаб бўлганлигига иқрор бўлди. У Саттоннинг қонуний рафиқаси, онаси Aннани ўлдиришга уринишда айбдорлигини тан олмади», — деб ёзади газета.

Кейинги суд мажлиси 29 ноябрда бўлиб ўтади, унгача Шрайбер ҳибсда сақланади.

Саттоннинг бойлиги 301 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Меҳмонхоналардан ташқари тадбиркор бошқа кўчмас мулк ва фермер хўжаликларига ҳам эгалик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг