Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқ тумани бошқаруви Бош вазир ўринбосарига берилди

Бўстонлиқ тумани бошқаруви Бош вазир ўринбосарига берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини имзолади.

Туманнинг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида қабул қилинган Фармонга кўра, 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий этилади.

Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Бунда Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва давлат бошқаруви органлари туман бўлинмаларининг тузилмаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш ҳам юклатилмоқда. Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларини туманда масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини назорат қилиш, камчиликларга йўл қўйган масъул ташкилотлар раҳбарларига нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар кўриш бўйича таклиф киритиш ваколати ҳам берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимини Азиз Абдуҳакимов эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг