Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошқирдистонда бир оила беш бола билан ёнғинда ҳалок бўлди

Бошқирдистонда бир оила беш бола билан ёнғинда ҳалок бўлди

Стерлитамак туманидаги хонадонда чиққан ёнғинда бир оила беш фарзанди билан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бошқирдистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Матвеевка қишлоғидаги икки хонадонли уйда 18 ноябрга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчириш вақтида қутқарувчилар бир эркак, бир аёл ва беш нафар ўғил боланинг жасадини топди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, оилада етти нафар бола бўлган, улардан икки нафари тирик қолган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, ёнғинда ҳалок бўлган кўп болали оила аҳил яшаган ва боқиб олинган болаларни ҳам тарбиялаган.

Ёнғин сабаблари расман маълум қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг