Бошқа вилоятдаги яқин қариндошнинг дафн маросимига бориш мумкинми?
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Тадбир давомида мутасадди дафн маросими ва касалларни даволаш муассасаларига олиб бориш ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Агар бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошларнинг, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш зарур бўлса, қандай йўл тутиш керак?
— Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз.
— Тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилган фуқарони бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш қандай бўлади?
— Агар сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятга олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатан ўша вилоятда рўйхатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларининг тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.
Касални уйига олиб борган фуқаро карантин чекловлари тугамагунча ортга қайта олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter