Бош вазир Самарқандга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бугун Самарқандга ташрифи доирасида шаҳарнинг бир муддат аввал қурилиш ишлари олиб борилган тарихий қисмларини бориб ўрганган. Бу ҳақда «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамасидаги манбасига таяниб, хабар берди.
Ҳукумат раҳбари шаҳардаги ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари хусусан, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилиши кераклигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, бош вазир йўл қўйилган қоидабузарликларибўйича энг қаттиқ чораларни кўриш ҳақида ҳам топшириқ берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter