Бош прокурор молия вазирлиги мансабдорларига нисбатан хизмат текшируви ўтказишни талаб қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Йўлдошев Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровдан молия вазирлигининг айрим мансабдорларига нисбатан хизмат текшируви ўтказишни талаб қилди.
Блогер ва ҳуқуқшунос Зафар Солижоновнинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, молия вазирининг ўринбосарларидан бири «Агробанк» ва жамғарма бошқарувига босим ўтказиб, ўзининг укаси ва яна бир фуқаро раҳбар бўлган иккита фирмага жами 20 млрд. сўмдан кўп мақсадли маблағлар ажратишга мажбур қилган. Ажратилган мақсадли маблағлар эса мақсадсиз сарфлангани ортида қатор жиноят ишлари қўзғатилгани айтилмоқда.
Бош прокурор хизмат текшируви ўтказиш ва якуни ҳақида 16 ноябргача маълум қилишни талаб қилгани эътиборга олинса, ғалвир сувдан кўтарилгани ойдинлашади. Демак, хизмат текшируви якуни ҳақида молия вазирлигидан ахборот кутишга ҳақлимиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter