Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура «темир прокурор» лақабли Мираълам Мирзаевнинг қўлга олинганини рад этди

Бош прокуратура «темир прокурор» лақабли Мираълам Мирзаевнинг қўлга олинганини рад этди

Фото: www.prokuratura.uz

Бугун «Xabar.uz» ўз манбаларига таяниб, Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Мираълам Мирзаевнинг қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Бугун Бош прокуратура расмий сайтида ушбу хабарга раддия эълон қилинди.

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.

Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг