Бош прокуратура уч фарзанди билан 9-қаватдан сакраган аёл ҳақида маълумот берди
Аввалроқ Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9 қаватдан ташлагани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 апрель куни соат тахминан 19:20 да Сергели туманининг 8-мавзесида содир бўлган.
27 ёшли А.Д фарзандлари, 2018 йилда туғилган С.Й., 2019 йилда туғилган С.А ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган. Аввал 5 ёшли ва 4 ёшли ўғилларини 9-кават деразасидан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р. билан бирга сакраб, ўз жонига касд қилган.
Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter