Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Оқтошдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши очди

Бош прокуратура Оқтошдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши очди

Фото: Tengrinews.kz

Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғида жами 56 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташлангани маълум қилинганди. 

Ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳарракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг