Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура журналист Акмал Тошев ўлими сабабини маълум қилди

Бош прокуратура журналист Акмал Тошев ўлими сабабини маълум қилди

2023 йил 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этганлиги юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими «Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти»дан келиб чиққан. 

Текшириш давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг