Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаев қўлга олингани юзасидан баёнот берди
Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 1993 йил 22 январдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва озод этилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter