Борис Жонсон НАТО Бош котиби лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ўзини НАТО Бош котиблигига номзод сифатида кўрсатди.
«НАТО етакчиси? Яхши фикр. Биласизми, жуда муваффақиятли. Мен шундай режа борлигини эълон қилмоқчиман ва бундай номзодни ҳеч ким эсдан чиқармасин. Бу сафар менга омад кулиб боқади деб ўйлайман. Албатта, мен ўзимни номзод деб биламан», – дейди Жонсон.
Унинг қўшимча қилишича, Украина НАТОга қўшилиши керак.
«Биз Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболли эканлигини аниқ кўриб турибмиз. Бу содир бўлиши керак. Путин Украинанинг НАТОга киришига қарши барча далилларни рад этди. Энди улар йўқ», – деди Британия собиқ бош вазири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter