Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Борис Жонсон: «Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди»

Борис Жонсон: «Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди»

Фото: «Getty Images»

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакат фуқароларини Европанинг айрим мамлакатларида коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганидан огоҳлантирди. Жонсон Қўшма Қироллик фуқароларини барча эҳтиёт чораларини кўришга чақирди — ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни кўпроқ ювиш, гавжум жойларда ниқоб тақиб юриш.

«Ўтган сафар нима бўлганини ҳаммамиз биламиз. Биз бу ерда, Буюк Британияда шай туришимиз ва барча керакли чораларни кўриб қўйишимиз ҳаёт-мамот масаласи ва шундай қиляпмиз ҳам», — деди у «Sky News» телеканали эфирида.

Борис Жонсон ҳукумат Испаниядан келганлар учун икки ҳафталик карантин жорий қилишга мажбур бўлганини тушунтириб, коронавирус тарқаган бошқа ҳудудлардан қайтаётган британияликлар ҳам ўз ватандошларига касалликни юқтирмаслик ҳақида ўйлашлари шартлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус пандемия кучайиб кетаётганидан огоҳлантириб, охирги олти ҳафтада касалликни юқтирганлар сони деярли икки бараварга кўпайганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг