Болгарияда нотўғри ташкил қилинган эмлаш сиёсати сабаб ўн минглаб одам вафот этган
Болгария ҳукуматининг коронавирусга қарши эмлашни ташкил қилишдаги хатолари туфайли мамлакатда ўн минглаб одамлар вафот этди. Бу ҳақда Болгария Соғлиқни сақлаш вазири Стойчо Кацаров Nova телеканалида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Кацаровнинг фикрига кўра, эмлаш дастури сурункали касалликларга чалинган ва қариялар учун тавсия этилмаган.
«Болгарияда COVID-19 коронавирусининг иккинчи тўлқини пайтида вафот этган беморларнинг қарийб 80 фоизи кексалар эди. Уларни қутқариб қолишнинг имкони бор эди», – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Кацаров.
Бошқа хатолар сифатида логистика ёмонлиги ва Болгария вакцина бўйича музокаралар пайтида AstraZeneka афзал кўрилганлиги, кейинчалик таъминот билан боғлиқ муаммоларга дуч келингани таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter