Болгария йўқолиб кетиш хавфи остида
Болгарияда аҳоли сони шиддат билан камайиб бормоқда — БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони 7 миллион киши ҳам чиқмайди. Ҳолбуки, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, 1946 йили Болгария аҳолиси 7 миллион 29 минг кишидан ошарди, деб ёзмоқда «Iz.ru».
«Бу нохуш хабар… Болгария клиник демографик ўлим тўшагида, у ўлмоқда... Биз дунёдаги энг тез йўқолиб кетаётган миллатмиз», — дея изоҳ берган академик Петр Иванов.
Биргина мисол ҳам Болгариядаги демографик вазиятга ойдинлик кирита олади: 29 июнь куни мамлакатда 120 нафар чақалоқ туғилган, шу куни вафот этганлар сони эса 193 кишини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter