Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боласини қийнаб видеога олган аёлга нисбатан «иш» очилди

Боласини қийнаб видеога олган аёлга нисбатан «иш» очилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда аёл ўз боласини қийнаётгани акс этган видеолар тарқалган ва ҳолат Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги қишлоқларнинг бирида содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Вилоят ИИБ мазкур воеқа муносабати билан тегшли тартибда жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, болаларини қийнаган 23 ёшли аёл ҳолати юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Х.У.нинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу оила ҳамда болалар билан ишлаш учун мутахассис психологлар жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг