«Болалари чечен тилини билмайдиган амалдорларни бўшатишни бошлайман» – Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров болалари чечен тилини билмайдиган амалдорларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у 7 ноябрь куни бўлиб ўтган чечен тилини билиш бўйича танловнинг финал босқичида маълум қилган.
«Чечен тилини оммалаштириш бўйича кўп ишларни амалга оширмоқдамиз. Аммо жамоам вакилларининг болалари кўпинча чечен тилини билишмайди. Бундай амалдорларни жамоадан бўшатишни бошлайман».
Қодировнинг таъкидлашича, биринчи навбатда ота-оналар фарзандларига она тилини ўргатиши керак.
«Бироқ боғча ва мактабларда рус тилидан дарс берилади, ота-оналар эса буни кўпинча рағбатлантиради. Болалар ҳатто рус тилида ўйлай бошламоқда», – деди Чеченистон раҳбари.
У чечен тилида гапирмайдиган ва ўйламайдиган авлоднинг келажаги йўқлигини уқтирган.
Аввалроқ Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодировни хавфсизлик хизматида “муҳим лавозим”га тайинлаганди. Бунгача 15 яшар Қодиров Россиянинг Қорачой-Черкесия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter