Бокуда 5 боксчимиз финалда жанг қилишади
Бугун Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича «Буюк ипак йўли» номли йирик мусобақа ўз якунига етади. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этаётган турнирнинг бугунги кун дастурида 5 нафар вакилимиз финал беллашувида рингга чиқади. Жуфтликлар билан танишинг:
-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айханбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммед Хамуд (Марокаш)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Маулен Оскаенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Роҳил Мамадли (Озарбайжон)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Данила Семёнов (Қозоғистон)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter