Боксчиларга машина ва пул мукофотлари берилди (фото)
30.09.2019 20:42
0
7601
Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида бокс бўйича жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Унда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, шунингдек, таниқли спортчиларимиз, мураббийлар, федерациялар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда спортчи ва мураббийлар, шунингдек, федерациянинг бир гуруҳ ходимлари турли миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Бундан ташқари, жаҳон чемпионати қаҳрамонларига «Президент совғаси» сифатида – олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразиз Мирзахалилов ва Баҳодир Жалоловга «Chevrolet Tracker», кумуш медаль соҳиби Дилшодбек Рўзметовга «Chevrolet Gentra», бронза медалини қўлга киритган Бобоусмон Батуровга «Nexia-3» автомашинаси топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter