Бокс. Дилшод Рўзметов ҳам юришини тўхтатди
Боксчимиз Дилшод Рўзметов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангини ўтказди. Чорак финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Озарбайжон вакили рақиблик қилди.
Асли келиб чиқиши кубалик бўлган Альфонсо Домингесга қарши баҳс рақибнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа яна бир боксчимиз Олимпия ўйинларидаги иштирокини муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам мусобақадан чиқиб кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter